UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  97 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  3 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0

3 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​ Янгиликлар

3 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 20-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши дарвозабони – Отабек Боймуродов ("Бухоро")

"Бухоро" бу турда "Қўқон-1912" билан баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шубаҳсиз, бу ғалабада бухороликлар дарвозабони Отабек Боймуродовнинг ҳиссаси катта. У баҳс мобайнида нафақат сэйвлари билан ажралиб турди, балки бирга-бир ҳолатда ҳам жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Шу тариқа, Championat.asia сайти 22 ёшли посбонни 20-турининг энг яхши дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ортда қолган турда Андижонга сафар уюштириб, 6:2 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. "Шерлар" ҳар икки бўлимда 3 тадан кўп киритгани таҳсинга сазовор. 65-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов майдондан четлатилганига қарамай, жамоа 3 та гол урди – бунда бош мураббий захирадан туширган ўзгаришларнинг барчаси меҳмонларга қўл келди. Шундай қилиб, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинида турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур ўз уйида "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришди – 3:1. Баҳс олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланиб кетди. 30 ёшли футболчи барча голларда моҳирона тарзда ассист вазифасини бажарди. Тур футболчиси бўлиш учун Ҳожимат Эркинов (1 та гол ва 2 та голли узатма) жиддий рақобат туғдирди, бироқ якунда сўровномада барибир Ғиёсов устунликка эришди. Шу тариқа, Хуршид Ғиёсов Championat.asia талқинида 20-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Маҳмуд Маҳамаджонов ("Динамо")

"Динамо" бу тур меҳмонда "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади. Учрашувдаги ҳисоб 29-дақиқада самарқандликлар ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов томонидан очилди. Дастлаб Ҳожимирзаев зарба йўллади, уни Митрович қайтаргач, тўп Маҳмудга етиб келди. Қанот вакили ўзининг чап оёқдаги кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг тепа бурчагига шунчаки "михлаб қўйди". Шу тариқа, Маҳамаджонов Championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика