UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  7 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  100 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда! Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола қилинди.

Ундаги асосий янгиликлардан бири таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "90minutuz" ижодкорлари қаторига қўшилганида бўлди.

Подкастнинг бу галги сонида Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақиятли иштироки, ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари ва МТЖ ўртасидаги боғлиқлик, клуб ва терма жамоадаги йиғинидаги сифат, U-17 авлодини йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлиги, Ҳусанов атрофидаги вазият, "юлдузлик касали", ЕЧЛдаги тўқнашувлар, Италия футболи: яхши формадаги Шомуродов ва тарихий аҳамиятга эга БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида сўз борди.

Хусусан, подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг маълум қилишича, U-17 Осиё Кубогида ўзини кўрсатган 15 ёшли ўзбек футболчисига Европа клублари томонидан қизиқиш мавжуд.

"Муҳаммад Ҳакимовни жуда кўпчилик эътироф этяпти. Унга "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" жамоалари қизиқмоқда. У ва Асилбек Алиев 2009 йилда таваллуд топган. Алиев тўпурар бўлди, Ҳакимов ҳимояни мустаҳкам ушлади. 

Ҳакимов қандай қилиб терма жамоага кирганини биласизларми? У яқингача термада бўлмаган. Гап шундаки, 2 ой олдин 2009 ва 2008 йилги футболчилар бир пайтда Саудия Арабистонига йиғинга йўл олди. Ўша йиғинда 2008 йиллар ўйинини ўйнаб бўлган, ортидан 2009 йиллар ўйнаши кўзда тутилган. Учрашувлар ёнма-ён майдонда ўтказилган. Мураббийлар штаби ўйинни кузата туриб Ҳакимовни пайқаб қолишган. Бунга қадар у фақат 2009 йиллар термасида тўп тепган. Одил Аҳмедовникига ўхшаш вазият такрорланди, яъни Ҳакимов таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда ҳаракат қилди. Хабарингиз бор, Абрамов ўз пайтида Аҳмедовдан таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда фойдаланиб турарди. 

Ҳакимовнинг ютуғи – ҳужумни яхши бошлаш кўникмаси борлигида. Шунинг учун бемалол марказий ҳимоядан туриб ҳужумни бошлаб турди", – деди Юлдашев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика