UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғилди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғилди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади.

Бугун, 18 март куни кунинг биринчи ярмида "Жар" стадионида ўтган машғулотда жами 15 нафар футболчи иштирок этди. 3 нафар легионер Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов ва Отабек Шукуров бугун Тошкентга етиб келишди ва терма жамоа билан бирга Пекин орқали Гонконгга учиб кетишади. Қолган 5 легионер эса тўғри Гонконгга етиб боради.


Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акрам Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА),

Ҳужумчилар: Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).

Йиғинга чақирилган қолган футболчилар: Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия).  




Машғулотдан қолган расмларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ 

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика