UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  5 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  4 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   243 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  21 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  2 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди Янгиликлар

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  ОКМК
ОКМК ФК раҳбарияти ва футбол академиямизнинг U 17 жамоаси тарбияланувчилари қўшни Қирғиз Республикасининг Ош шаҳрига ташриф буюришганди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликлар жадаллашиб, жуда ҳам илиқ муносабатлар ўрнатилмоқда. Ҳамжиҳатликнинг амалий кўринишини спортнинг футбол соҳасида ҳам амалга ошириш мақсадида Ош шаҳридаги Асилбек Момунов номидаги футбол академияси ва ОКМК футбол клуби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Яқиндагина бу икки томон Олмалиқ шаҳрида норасмий учрашув ўтказишган эди. Асилбек Момунов номидаги футбол академияси раҳбарияти таклифига кўра, вакилларимиз 2-3 август кублари Ош шаҳрида бўлишди.


Бугун куннинг биринчи ярмида ОКМК ва А.Момунов футбол академияларинибг У-17 тарбияланувчилари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда ОКМК тарбияланувчилари Қирғиз Республикасидаги тенгқурларидан 4:2 ҳисобида устун келишди.


Халқаро учрашувдан кейин иккала томон раҳбарияти ўртасида расмий учрашув ташкил қилиниб, унда узоқ йиллик ҳамкорлик учун меморандум имзоланди. Унда ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев ва бош директорнинг болалар ва ўсмирлар футболи бўйича ўринбосари Денис Хомутов, Асилбек Момунов номидаги футбол академияси директори Тимур Абдуллаев ва академиянинг австриялик техник директори Искандер Изчақар, шунингдек иккала томоннинг бошқа вакиллари иштирок этишди.


Ўйлаймизки, имзоланган меморандум узоқ йиллар давомида бу қордош мамлакатлар ҳамкорликлари доирасида, хусусан футболида ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини янги босқичга олиб чиқади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика