UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  4 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  100 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью Янгиликлар

Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью

Янги мавсум олдидан клубларимизда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар, трансфер тақиқлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Бу йил асосий нишон водий жамоалари бўлмоқда. Хусусан, ФИФА Фарғонанинг "Нефтчи" клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ юборди. Эндиликда клуб янги футболчиларни Суперлигада ўйната оладими ёки йўқ, яна қайси жамоаларимиздаги шундай ҳолатлар борасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

- Ўзбекистон футболчилар уюшмаси 2024 йилнинг сўнггида расман халқаро FIFPRO аъзосига айланди. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси учун бунинг қандай афзалликлари бор?

- Узоқ йиллик меҳнатимиз сабабли ўтган йили тўлиқ FIFPRO аъзоси сифатида қабул қилиндик. Бу даврга қадар аъзоликка кирмаганмидинглар деган савол туғилиши табиий. Халқаро FIFPRO ташкилотининг маълум бир талаблари бор. Яъни босқичма-босқич тўлиқ аъзоликка интилишади. Биз 2017 йил илк бор кузатувчи мақомида дастлабки қадамларимизни қўйганмиз. 2021 йилга келиб кузатувчи мақомини олдик. 2024 йилда эса биз тўлиқ аъзоликка етиб келдик. Бу ерда футболчиларимизнинг бизга бўлган ишончи муҳим рол ўйнади. Ёш ташкилот бўлишимизга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлашди. Бундан ташқари ЎФА ва ЎзПФЛнинг ишончи ҳам катта аҳамиятга эга. Афзалликларига келсак, FIFPRO аъзоси бўлган 72 та давлатда қандай қулайликлар берилган бўлса биз ҳам шундай имкониятлардан фойдаланамиз. Шунингдек, бу ташкилотда овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтади. Яъни дунё футболидаги жараёнларда биз ҳам ўз овозимизга эга бўламиз. 

-  2024 йил футболчилар уюшмаси учун қандай ўтди, энг катта муҳим қайси муаммоларга ечим топилди? Кўпроқ қандай мурожаатлар келиб тушмоқда?

- Йил мобайнида оладиган бўлсак, 2024 йил кўтаринки руҳда ўтди. Асосий масала бош ассамблеяга тайёргарлик эди. Биз учун яна бир катта топшириқ бўлган Осиё минтақасининг бош ассамблеясини қабул қилдик. 20га яқин Осиё минтақаси мамлакатларини яхши кутиб олдик, бу кейинчалик эътирофга лойиқ бўлди. Тошкентда ўтган тадбирдан сўнг минтақадаги бошқа мамлакатларга ҳам мезбонлик қилиш имконини берди. Ўз уюшмангизда бош ассамблеяни ўтказиш учун талабнома юборишингиз керак бўлади. 

- Ҳозирга қадар қайси муаммолар ҳамон кун тартибида турибди. Янги мавсум олдидан клубларимиздаги қарздорликлар, футболчилар олдидаги муаммолари бор клубларимиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- 2023 йил билан таққослайдиган бўлсак 2024 йилда мурожаатлар сони камайди. Бу дегани клубларимизда ҳам муаммолар аста-секин камайиб бормоқда. Мавжуд муаммоларни ҳам ечишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- "Нефтчи" жамоасига ФИФА томонидан 3 та трансфер ойнасига келган таъқиқ ҳақида нима дея оласиз? Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа оладими ва бу тақиқ қайси ҳолатда ечилиши мумкин?

- Хабаримиз бўйича, мазкур трансфер тақиқ собиқ мураббий Владимир Ежуров олдидаги мажбуриятларини бажармагани учун қўйилган. ФИФА сайтида ҳам 3 та трансфер ойнасига тақиқ берилганлиги кўрсатилган. Ушбу талаб бажарилса ва мураббий киритган даъво аризасини қайтариб олса, ўйлашимча трансфер очилиши керак. Лекин ўзимни ўйлантиргани нима учун 3 та трансфер ойнасига қўйилди? Бунга қадар асосан ФИФА 2 та трансфер ойнасига бан қўярди. Даъвогарнинг талаби қондирилса бу тақиқ очиларди. 

- Ўтган йили "Нефтчи" аёллар жамоаси билан боғлиқ муаммо ечилдими? Нима учун айнан водий клубларида муаммо бўлаверади?

- Тўғри айтдингиз, ўтган йили "Севинч" билан ўйинда "Нефтчи" аёллар жамоаси майдонга чиқишдан бош тортишди. Буни ёқимсиз ҳолат сифатида қабул қилиш керак эди. Кўпроқ водий жамоаларида муаммолар бўлаётганини сабаби, бу клубларнинг асосий мақсадлари эркаклар жамоаларига қаратилаётганлигида деб ўйлайман. Жамоа катта қадам қўяётганида ҳамма эътибор асосий жамоага қаратилиб, аёллар, Биринчи лига жамоалари, футзал жамоалари олдида муаммо бўлмоқда. Буни аста-секинлик билан йўқотиш керак. Кўрган бўлсангиз қўмита қарорида легионер футболчиларга маҳаллий даражада биринчи маротаба таъқиқ қўйилди. Бу амалиётимизга кириб келиб клубларнинг профессионаллигини оширади. ЎФА ва ПФЛ ҳамжиҳатликда бошқарувни, мажбуриятларни бажаришга чақириб қолади.

- Сречко Катанецнинг фаолияти нимаси билан ёдда қолди ва Тимур Кападзега олдинда қанчалик қийин бўлади?

- Бу энг нозик мавзу ҳисобланади, чунки Катанецнинг соғлиғи кўплаб саволларни туғдираётганди. Катанецнинг соғлиғи билан ҳолат ва Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи палласида эканлигимиз муҳим мавзу ҳисобланарди. Аввало инсон соғлиғи биринчи ўринда туради. Бош мураббийимизнинг соғлиғи билан боғлиқ бу вазиятини ва қабул қилган қарорини олқишлайман. Унга раҳмат айтиш керак. Унинг кўрсатган натижалари ва бизнинг бугунги имкониятимиз баҳони бериб турибди. Янги бош мураббийга келсак, Олимпиада йўлланмаси Кападзе бошчилигида қўлга киритилди. Ўйлайманки, футболчиларимиз тўғри қабул қилади. Ҳозир ким келди ёки ким келмади саволларни берадиган пайт эмас. Ўз олдимизга қўйилган мақсад сари ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак мана шу мураббий ва таркиб билан орзуйимизга эришамиз. Бунда барча ғалаба қозонади ва мамнун бўлади деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика