UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди Янгиликлар

Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди

Ҳозирда "Ал Ҳилол"да ўйнаётган ПСЖ собиқ форварди Неймар Лионель Мессининг Париж клубига келиши унинг Килиан Мбаппе билан муносабатларига таъсир қилганини айтди.

Аргентиналик ҳужумчи парижликлар сафига 2021 йилда ўтди. Неймар ва Мбаппе ПСЖда 2017 йилдан бери бирга ўйнашаётганди.

"У [Мбаппе] аввалига муҳим йигит эди, уни "тилла бола" деб атардим. У билан гаплашардим, ўйнардим, унга энг яхшиларидан бири эканлигини айтардим, доим гаплашиб, ёрдам берардим. Лео келганидан у мени қизғанишни бошлади. У мени ҳеч ким билан бўлишишни хоҳламади! Шундай қилиб келишмовчиликлар бошланди, муносабатлар ўзгарди", — деди Неймар.

Неймар 2023 йилда ПСЖни тарк этди. У француз жамоаси сафида жами 173та ўйинда майдонга тушиб, 118та гол ва 77та ассист қайд этди. Бразилиялик 2023 йилнинг августида Саудиянинг "Ал Ҳилол" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика