UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти” Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: “Йўқотишлар панд беряпти”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Арал” - “Олимпик MobiUz” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда ўйин назорати тўлиқ биз томонда эди. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ғалаба қозониш учун юзага келган вазиятларни голга айлантириш керак. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўз вазиятидан фойдаланиб, дарвозамизга гол киритишнинг уддасидан чиқишди. 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати қандай?

- Жисмоний ҳолатимиз жойида. Биз бугунги ўйинда рақибдан жисмоний жиҳатдан ортда қолмадик. 

- Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевлар ҳақида …

- Саламат Қуттибоевда жароҳат бор, тикланиши учун вақт керак. Арислан ҳам деярли шундай вазиятда. Муолажаларни олишаяпти, тез орада сафга қайтишларидан умид қиламиз.

- “Арал” жамоаси биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатганди. Иккинчи бўлимда эса пасайиш юзага келди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Йўқотишларимиз бор, жароҳатлар, дисквалификациялар. Саламат Қуттибоев ва Арислан Юсупбаевларда жароҳат бор. Айни дамда шунақа вазиятдамиз. Йўқотишлар панд бераяпти. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйнадик деб айта олмайман. Вазиятларимиз ҳам бўлди, фойдалана олмадик. Ҳимояда эътиборни йўқотдик, рақиб биргина вазиятидан фойдаланиб кетди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика