UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!" Янгиликлар

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов жамоа матбуот хизматига интервью берди.

"Нефтчи" 3-4 йилдан буён шаклланиб келмоқда. Ўтган йилги ва бу йилги мақсадимиз Суперлига чемпиони бўлиш, мамлакат кубогини қўлга киритиш. Агар бу совринларни ютсак Элит ОЧЛда иштирок этишимиз аниқ бўлади. Асосий мақсадимиз мана шу.

Жамоамиз асосий қисми ўзгарди. Клубга кўплаб янги футболчиларни жалб қилдик. 5-январдан буён машғулотларни кузатиб келяпмиз, барчаси тажрибали, масъулиятли ва "Нефтчи"га нима мақсадда келгани билиниб турибди. Янги футболчилар иштиёқ ва шижоат билан келишган, барчамизнинг мақсадимиз бир - Фарғонага Ўзбекистон чемпионлигини қайтариш.

Кунига 2 маҳал машғулотлар бўлмоқда, биринчи йиғинда 4 та фитнесс куни белгиланган. Бошида футболчиларга формага кириб олишда қийин бўлмоқда, чунки машғулотлар оғир. Лекин мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг кўнгли тўлмоқда, чунки айтиб ўтганимдек ҳамма жон бериб ишламоқда. Меҳмонхонадаги шароитлар яхши, майдон ҳолати аъло даражада. Футболчилардан ҳали шароитлар бўйича шикоятлар келиб тушгани йўқ, ҳамма хурсанд. Бу ерга ҳеч ким дам олгани келмаган, ишлагани келганмиз. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилган.

"Нефтчи" яна икки нафар машҳур футболчи билан музокара олиб боряпмиз. Тез кунларда янгилик бўлиб қолади", - деди "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика