UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  2 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  12 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  21 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди Янгиликлар

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

Давралар оралиғидаги танаффус даврида "Металлург" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Кеча жамоа 2 нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар – марказий ҳимоячи Аббос Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов.



28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У "Металлург" таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол урган ва 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 10 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан "Металлург" шарафини ҳимоя этиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп тепиб, 2 та тўп киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика