UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19ЎзЭл Классикосига превью  2 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  3 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  4 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  20

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди Янгиликлар

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди

Сардор Лионель Месси ва янги бош мураббий Хавьер Маскерано бошчилигидаги "Интер Майами" Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйин "Аллигант" стадионида бўлиб ўтди. Бу баҳс Маскерано учун шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этган Херардо "Тата" Мартино кетганидан кейинги илк учрашув бўлди.

Лионель Месси пенальтилар сериясига кўра ғалаба расмийлаштирилган дастлабки мавсумолди ўйинда гол урди. Аргентиналик маэстро танаффусга оз вақт қолганда ҳисобни тенглаштирди – у 34-дақиқада Луис Суареснинг аниқ узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бунгача "Америка" аъзоси Энри Мартин учрашувдаги биринчи тўпни киритиб улгурганди.

Танаффусдан кўп ўтмай, "Америка" яна устунликни қўлга олди ва 52-дақиқада Исраэль Рейес катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

Яқинда "Майами" мураббийлигини қўлга олган бош мураббий Хавьер Маскерано 66-дақиқада Мессини алмаштирди ва яна бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Майамиликлар энди ғалаба қўлдан кетди деб турган пайт – 90+2-дақиқада Томас Авилес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа драматик ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди ва "Майами" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумолди кампаниясини ғалаба билан бошлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика