UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  0 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  12 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  71

Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди Янгиликлар

Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди

Марказий Осиё мамлакатлари мусобақалари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон чемпионатида 21-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Қайрат" – "Елимай" – 2:3

"Қизилжар" – "Женис" – 1:1 

"Туран" – "Қайсар" – 1:0

"Ақтобе" – "Оқжетпес" – 2:1

"Астана" – "Улитау" – 4:0

"Ордабаси" – "Тобил" – 2:3

"Жетису" – "Атирау" – 0:0

Турнир жадвалида "Астана" ва бир ўйин кўп ўтказган "Қайрат" пешқадамлик қилмоқда. "Тобил" икки очко ортда қолган ҳолда энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тупурарлар жадвалида Даурен Жумат ва Назми Грипши 9 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

ТОЖИКИСТОН

Тожикистон чемпионатида 15-тур ўйинлари давом этмоқда. Тур учрашувлари 23 август куни якунланади.

Турнир жадвалида Душанбенинг КМВА клуби 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда, бир ўйин кам ўтказган "Истиқлол" ҳисобида 30 очко мавжуд.

Шунингдек, Тожикистон кубоги финали санаси тасдиқланди. Турсунзоданинг "Регар-ТадАЗ" ва Хўжанднинг "Эсхата" жамоалари 14 сентябрь куни бош соврин учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, турнир фаворити "Истиқлол" чорак финалда мусобақани тарк этган.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Қирғиз Республикаси чемпионатида 17-тур ўйинлари якунланди. Турнир жадвалида "Мурас Юнайтед" пешқадамлик қилаётган бўлса, биратўла уч клуб пешқадамни таъқиб қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида "ЎшМУ"нинг бразилиялик ҳужумчиси Ромарио Ричард 13 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. 

Энг яхшиши ассистентлар рейтингида эса "Абдиш-Ата" сардори Эрбол Атабаев 11 та голли узатма билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда бораётган "ЎшМУ"нинг ўзбекистонлик футболчиси Марадона Сафаров ҳисобида 7 та ассист мавжуд.

18-тур ўйинлари бугун старт олади.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 18-тур ўйинлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Турнир жадвалида ОЧЛ-2 мусобақасида "Андижон" клубининг бўлажак рақиби "Аркадағ" юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Яқин таъқибчи "Аҳал" билан тафовут 25 очкони ташкил этади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 авг 23:15:39
Koku
19 та уйинда 81 та гол, туркманистонда хакикат биздан Кура йукрок экан, узимиззи супер лига яхшиии,Аркадагни ютган жамоа уйинчиларни расстрелять
   
21 авг 18:19:06
Tolqin
Туркманистонда бирорта жамоа Аркадағни ютиб қўйса ўша ўйинни бошқпоган хакам пакамлари билан бир умрга қамалиб кетса керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика