UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Австралия ўз уйида Хитой термасини қабул қилди.

Дастлабки икки турда биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган "кенгурулар" бу сафар гуруҳ аутсайдери Хитойга қарши баҳс олиб борди.

Кутилмаганда, ўйиннинг 20-дақиқасида Хие Венненг ҳисобни очди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада эса Крейг Гудвиннинг узатмасидан кейин Льюис Миллер мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлимда Гудвин ўзи катта саҳнага чиқди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси, иккинчи бўлимда ҳам қўшиб берилган иккинчи дақиқада захирадан майдонга туширилган Велупиллай якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.

Шу тариқа, уч очкога эга бўлган Австралия (умумий 4 очко) гуруҳда 3-ўринга кўтарилиб олди, аммо қолган жамоалар ўз учрашувларини энди ўтказади. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика