UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Жанубий Корея футболчилари ва ходимларининг Осиё кубоги пайтида пул тикиш эвазига карта ўйнагани ошкор қилинди Янгиликлар

Жанубий Корея футболчилари ва ходимларининг Осиё кубоги пайтида пул тикиш эвазига карта ўйнагани ошкор қилинди

Теглар :  Жанубий Корея
Жанубий Корея терма жамоасининг баъзи футболчилари ва ходимлари Осиё кубоги пайти пул тикиш эвазига карта ўйнагани маълум бўлди.

Корея футбол ассосиасияси томонидан ўтказилган текширув натижасида улар турар жой залида ҳар бир ўйин учун 1000 дан 5000 вонгача (1–4 АҚШ доллари) белгиланган нархларда карта ўйнагани тасдиқланди.

Ташкилот расмийсининг хабар беришича, ҳар бир ўйинда энг кўп мағлуб бўлган футболчининг ютқазган пули 40-50 минг вон (30–38 АҚШ доллари) оралиғида эканлиги аниқланган.

Бироқ ассоциация улар ўртасидаги ўйинни "қимор" деб ҳисобламаган. Шунга қарамай, унда иштирок этган терма жамоа ходими ишдан бўшатилган.

Қайд этилишича, мазкур ўйинларда, асосан, 28 дан қуйи бўлган ёш футболчилар иштирок этишган.

Аввалроқ терма жамоа лагерида Сон Хён Мин ва Ли Кан Ин муштлаштгани тўғрисида хабар берилганди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика