UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  0 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  12 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  71

"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси Янгиликлар

"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 10-18 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 18-19-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

18-тур. "Нефтчи" – "Насаф"

"Нефтчи" жамоаси матбуот котиби огоҳлантиришларга қарамай, Лига томонидан рўйхатдан ўтказилмаган бегона шахсларга фотомухбирлар учун мўлжалланган нимчаларни берган. Бундан ташқари, учрашув давомида майдон атрофида бегона шахслар ҳаракатлангани маълум бўлди. Бу орқали мезбон клуб Суперлига ва Про лига регламентининг 18.5 бандини бузди.

Бундан ташқари, "Истиқлол" стадиони сухандони ўйин давомида ўзи учун белгилаб берилган матндан ташқарига чиқиб, мухлислар томон турли провокацион эълонлар берди. Сухандон ушбу ҳаракатлари орқали Суперлига ва Про лига регламентининг 15.15 бандини бир неча марта бузди.

"Нефтчи" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


18-тур. "Динамо" – "Пахтакор"

"Динамо" стадиони техник ҳудуди ёнига ўйинга умуман алоқаси йўқ, тегишли аккредитацияга эга бўлмаган бир неча шахслар ўтириб олди. Уларга берилган огоҳлантиришлар самара бермади. Ушбу шахслар ўзини хавфсизлик учун маъсул ходим деб таништирган бўлса ҳам учрашув давомида бирор бир функция бажармади. Бу орқали Суперлига ва Про лига регламентининг 15.5 бандида кўрсатилган талаблар бажарилмади.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


19-тур. "Хоразм" – "Қизилқум"

"Хоразм" клуби футболчилари учрашувдан сўнг махсус ташкил қилинган микст-зона орқали эмас, бошқа йўл билан стадионни тарк этмоқчи бўлган. Клуб вакиллари ёрдамида футболчилар ортга қайтарилиб, уларнинг микст-зонадан ўтишлари таъминланди. "Хоразм" клуби футболчиси Владимир Бубанья вазият бўйича учрашув комиссарига эътироз билдирди. Бу талаб регламент орқали белгилаб қўйилгани тушунтирилса ҳам футболчи ҳеч қайси мусобақада микст-зонадан ўтиш мажбурий эмаслигини айтиб, Лига расмийларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган. 

Владимир Бубанья Суперлига ва Про лига регламентининг 18.7 банди ижросини таъминлаётган Лига расмийларининг ишига аралашиш орқали ушбу регламентнинг 15.2 ва 15.3 бандларига амал қилмади.

Владимир Бубаньянинг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
22 авг 23:23:31
Y@Go_6060
Сугдиёна-Динамо уйинидаги хакамлик нима булди?ё хардоимгидек жим булиб кетадими,инсофи бор эканми эрматов жанобларини?имомхужаев жим,ё бизда хакамлар факат жазосиз копкетадими,сайтдаги журналистларгаям ёзиш такикланган шекилли,вакт утса унутилади деп
+1   
22 авг 17:36:48
Job Ir
Тирнокдан кир кидириш бошланди. Бу юкорида курсатилган нарсалар жамоани жазолашга сабаб булмайди. Ростдан хамма конунлар вилоят жамоаларига ишлайди.
+1   
22 авг 15:37:31
Haqiqat-2
Сухандон канака провакацион эьлон берди? Нима дегани хакида ёзиб куйилса кизик булардиев
   
23 авг 01:15:16
Bek Bek
Ха нима булса булсину водий чемпион булмасин. бу безгаз лигамиз мавсум озирида нима кароматлар курсатаркин шуниси кизик булишни бошлади хозирдан.
   
22 авг 23:29:28
Неф69
Провокация деб-маьлум бир индивидни еки маьлум бир уюшган гурухни уз хатти-харакатлари билан жамият учун огир асоратларга олиб келадиган жиноятларга йуллашга айтилади.
Сухандон сузларидан кейин юкорида таькидланган бирор иш булдими? Булмади. Демак,бу сузлар провокация эмас.
Лига комисалари, мана силарга исбот!!!
   
22 авг 23:12:34
Неф69
Президент хар ишда шаффофликни талаб киляпти,мавхумликни эмас. Нима килди Нефтчи сухандони провокация килиб? Шаффоф гап булсин мавхум эмас, умумий эмас. Лига комиссарлари провокация килинди деса, шунака булиб колаверадими?! Исботи бн гапирилсин,халк билсин. Ха,дархакикат провокация булибди,мана лига инспекторлари исботи бн келтирибди,сухандон мана бу гапни нотугри гапирибди(конкрет!) десин халк,исботи бн келтирибди лига комиссарлари,десин. Шунда шаффоф иш бди.
   
22 авг 23:02:09
Неф69
Umid Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Suhandon muhlislarni bir necha bor Neftchini qollashni soradi... Ahir Neftchi 70minut 10kishi oynadi
Шу провокациями?! Чет элда сухандон неча маротаба мухлисларни фаолликка чорлайди,куллаб-кувватланглар,дейди? Ёки сол судьяни,нотугри карор чикарди,ур ракибни гол уриб куйди,дедими?!
Шундай деса провокация килган булади. Провокация нима дегани узи? Википедияга киришгин,укиб олишгин.
   
22 авг 22:56:12
Неф69
Конкрет гапирсин,ким бусаям нима провокация килди?!
Ёзсин,мана шунака деди, бу мана бу коидага биноан провокация хисобланади,деб айтсин,исботласин,нега шу гапи провокация хисобланади? Курсатсин,мана бу ерда шу гапни гапирса провокация хисобланади,деб ёзилган десин. Умумий гапларни гапирмасдан. Исбот керак!!!
   
22 авг 19:19:55
Мирзохон
"Биз билгандик, биз кутгандик"))
   
22 авг 19:11:36
Kane 010 Kane 010
Ko'rmagandi ko'rgani qursin
   
22 авг 17:22:55
Umid Tursunov
Suhandon muhlislarni bir necha bor Neftchini qollashni soradi... Ahir Neftchi 70minut 10kishi oynadi
   
22 авг 17:04:05
Неф69
Балик бошидан,аввал узларинг ишларингни угнасаларинг кейин бошкалар хам шунга караб узгаради. Узларингни ишларинг пачава бб етибди-ю,бошкаларни кавлайсанлар,хурматли пфл,хакамлар уюшмасими нима бало бусаям.
   
22 авг 16:58:06
Неф69
Нефтчини кавлайверади энди,пфл борми,хакамлар уюшмасими,уфами бахона излаб,топиб,жазолаб кейин сал асаблари тинчланади,бумаса ухлашолмайди,бебо.
   
22 авг 16:43:52
Barselona92
Neftchi yashamasin ekanda
   
22 авг 15:33:26
Шахрух Палванов Палванов
Реал75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"КОВУН" ТУШИРАЁТГАН ХАКАМЛИК МАСАЛАСИДА НИМА ИШЛАР КИЛИНАЯПТИ. БИЗ ИШКИБОЗЛАР ХАМ БИЛАЙЛИК.
100 фоз хак гапни ёзибсиз буларни хакамлар билан иши йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика