UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  0 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  12 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  71

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин Янгиликлар

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин

"Леганес"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Хуан Круз клубдаги можаролардан чарчаб, эндиликда бола парвариши учун таътилга чиқиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бу воқеа замирида ҳам оддий, ҳам бемаъни туюладиган вазият ётади. Баҳордаёқ Круз жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилганди. "Леганес" Сегундага тушиб қолгач, у ўзини клуб келажагида кўрмайди. Бироқ раҳбарият ўйинчи учун қатъий талаб қўймоқда: шартномада кўрсатилган 10 миллион евродан кам товон пулига рози эмас.

Футболчига қизиқиш билдирганлар оз эмас эди. "Райо Вальекано," "Алавес" ва Португалия клублари 5 миллион евро эвазига ўйинчи ҳуқуқларининг 60 фоизини сотиб олишга тайёр эди. Аммо "Леганес" таклифни қабул қилмади: чунки қолган 40 фоиз ҳуқуқ ҳали ҳам "Бетис"га тегишли, клуб эса молиявий зарар кўришни истамайди.

Бу вақт ичида Круз мавсумолди тайёргарлигини ўтказишдан бош тортди ва янги мавсум учун рўйхатга киритилмади. Ҳозирда у жамоа билан машғулот ўтказаётган бўлса-да, майдонга тушишдан бутунлай воз кечди – фақат тўлиқ трансфер ёки шартнома бекор қилинишини кутмоқда.

Яқин кунларда футболчининг оиласида чақалоқ дунёга келади. Шу муносабат билан Круз расмий равишда ота сифатида бола парвариши таътили учун ариза беришга тайёр. Агар бу воқеа амалга ошса, у Испания профессионал футбол тарихида бола парвариши бўйича таътилга чиққан биринчи эркак бўлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
23 авг 20:41:12
BXZ BXZ
Эмдиришга эмдирмайди факат тугрук огир у́тса ва аёл
у́зимни хам болани хам эплолмайман деса эркакка тугрук таътили берилади бу нарса хатто бизни конунда хам ку́зда тутилган .Нимаси тушунарсиз оддий холатку .
-1   
23 авг 18:00:46
تعمورخن ومار خجا
Emdirarmikan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика