UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  114 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Хитойга қарши ўйин осон ўтмайди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитойга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олдимизда вақт кам бўлгани сабабли, тезкорлик билан кечаги учрашувни таҳлил қилдик. Бугундан Хитойга қарши баҳс учун тайёргарликни бошладик. Хитой ёшлар футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Тайёргарликни шунга яраша олиб боряпмиз. Таиланд билан учрашувдаги хатолардан келиб чиққан ҳолда, йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, тактик ишланмаларни амалга оширишга киришдик.

2024 йил август ойида Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбонларга қарши ўйнаганмиз. Шу боисдан ушбу жамоага қарши қандай ўйин кўрсатиш бўйича озгина маълумотларимиз бор. Бундан ташқари, рақибнинг Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги ҳар бир учрашуви ва ўтказган ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосага келдик. Худо хоҳласа, гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозониб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз", - деди Ислом Исмоилов.

Ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика