UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  12 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими? Янгиликлар

Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?

"Барселона" Рональд Араухо трансферини бекор қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳимоячига "Ювентус" жиддий қизиқмоқда. Араухонинг ўзи ҳам жамоани алиштиришга қарши эмас. Шу ҳафта клублар директорлари учрашиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилиши керак эди. 

Аммо "As"нинг маълумотига кўра, трансферга Иньиго Мартинеснинг жароҳат олиши тўсиқ бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, испаниялик ҳимоячи 5 ҳафтага сафдан чиққан. Агарда чуқурлаштирилган текширувлар буни тасдиқласа, "блаугранас" Араухони сотиш фикридан воз кечиши мумкин. 

Яқин кунларда ўтадиган "Барселона" спорт комиссияси йиғилишида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби нима учун клуб 25 ёшли футболчини таркибда сақлаб қолиши кераклиги бўйича чиқиш қилади. 

Таъкидланишича, германиялик мутахассис ҳимоя марказида Эрик Гарсиядан кўра, Араухони маъқул кўради. Флик уругвайликдан кўра, испаниялик трансферини кўпроқ маъқуллайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика