UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи Янгиликлар

Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи

Жонатан Тага бир неча гранд клублар қизиқиш билдиришмоқда.

"Барселона" клуби бош мураббийи Ханси Флик жамоада "Байер" ҳимоячиси Жонатан Тани кўрмоқчи. Танинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячининг ўзи клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

"Байер" Та учун 15 млн евро талаб қилмоқда. "Байер" тез орада футболчини қиш ёки ёзда сотиш бўйича қарор қабул қилади. 

Ҳозирда Жонатан Та "Бавария" ва "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда. Мюнхенликлар футболчини ёзнинг ўзидаёқ таркибларига қўшиб олишмоқчи эди, аммо бунинг иложи бўлгани йўқ. Ханси Флик эса Тани Германия терма жамоасидаги ўйинларидан яхши билади. Флик уни ўз услубига мос ҳимоячи сифатида кўрмоқда ва Жонатанни "Барса" билан шартнома имзолашга кўндириш ниятида. 

Маълумот учун, аввалроқ, Та Италия А Сериясида ўйнаш ниятида эмаслигини сабаб "Интер" ва "Ювентус" берган таклифни рад этганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика