Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"
14 сен 23:33
Янгиликлар


Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"
"Ал Аҳли" бош мураббийи Маттиас Яйссле Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Насаф"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Барчамиз эртанги ўйинга интиқлик билан кутмоқдамиз. Ўтган мусобақадан ёқимли хотираларимиз қолган ва илк ўйинимизни ўз майдонимизда, мухлисларимиз олдида ўтказаётганимиздан мамнунмиз. Бу мусобақада ҳам муваффақиятимизни давом эттиришга умид қиламиз.
"Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалабага эришиш учун ўз устун жиҳатларимизга эътибор қаратамиз.
Таркибдаги бир қатор ўйинчилар миллий терма жамоалардаги ўйинлари пайтида жароҳат олган. Бундан хурсанд эмасман, аммо тикланиш учун бизда яна бир кеча бор", деди 37 ёшли германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашув 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар