UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   1 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  13 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   9 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  5 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик” Янгиликлар

Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида ўйин назорати биз томонимизда бўлди. Майдон ҳолати оғир эди, бироқ шундай бўлса ҳам биз вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам етарлича имкониятларимиз бўлди. Масалан Асилбек Жумаевнинг вазияти биз учун ижобий тугаганида балки ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин эди. Пенальтилар серияси бу - лотерея, омад ким томонда бўлса, ўша ғолиб чиқади.

- Пенальтилар серияси учун дарвозабонни сиз танладингизми?

- Ҳа, икки кун машғулотлар давомида эҳтимолий пенальтилар серияси бўйича ҳам ишладик. Ким тайёр бўлса, ўша футболчига имконият берамиз.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан фарқли равишда бугун ротацияларни амалга оширдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Биз дастлаб “Пахтакор” ва кейин “Навбаҳор” билан ўйнадик. Чарчоқлар бўлиши табиий. Позициялар бўйича турли футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз. “Навбаҳор”га қарши ўйинда у қадар ёрқин ўйнамагандик. Бугунги учрашувда эса мағлубиятга ҳақли эмасдик деб ўйлайман. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

- Кубок финалида “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйнайди, водий дербиси. Бу учрашув ҳақида фикрингиз?

- Кучлиси ғалаба қозонсин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика