UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  13 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   18 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Фарҳод Нуруллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, ҳар икки жамоа учун оғир ўтди. Биз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумда натижага эришишни мақсад қилгандик. "Насаф" жамоаси бир киши кам бўлиб қолганидан унумли фойдалана олмадик. Барибир, бу жамоанинг ўз даражаси бор. Гол жуда ажойиб зарба эвазига урилди, бунда жамоамиз вакилларини айбламаган бўлардим. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов нега бугун ўйин қайдномасига киритилмади?

- Бош мураббийда карточкалар сабаб дисквалификация юзага келди. Шу боис бугун қайдномага киритилмади.

- Жамоа бош мураббийи ўйин бўйича сизга кўрсатмалар бериб турдими?

- Албатта, бош мураббий кўрсатмалар беради. Танаффус вақтида бизга иккинчи бўлимда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ўз тавсияларини берди.

- Биз кўрдик, Жамшид Саидов медиа трибунада телефон орқали мураббийлар штабига кўрсатмалар бериб турди. Лекин иккинчи бўлим ўрталарида деярли захира ўриндиғигача борди. Бунга қандай изох берасиз?

- Ўйин жадаллашиб кетди. Эмоциялар жунбушга келди, ҳарорат ортди. Бош мураббий натижага асосий жавобгар ва унда ҳам эмоциялар бўлиши мумкин.

- "Қизилқум" ёшлар таркибидан асосий жамоага жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- Ҳозир Диёр Раҳматуллаевни асосий таркибга жалб этиб бораяпмиз. Иқтидорли ёшлар бор. 4 нафари олимпиада учун водий жамоасига жалб этилишди. Келгусида асосий таркиб жамоасида ўйнаши мумкин бўлган ёшларимиз бор.

- Грузиялик легионерлар нега захирада қолаяпти?

- Бирида жароҳат бор. Кухианидзени иккинчи бўлимда янги куч сифатида майдонга тушириш режамиз бор эди. Кетма-кет ўйинлар туфайли чарчоқ бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика