UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  11 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  25

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча расман Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирган "Навбаҳор" трансфер ойнасида тезликни оширмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, наманганликлар "Олимпик"нинг икки нафар ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Булар: Саидазамат Мирсаидов (ўнг қанот ҳимоячиси) ва Шаҳзод Тоиров (марказий ҳимоячи).

"Лочинлар" Мирсаидовни қишда ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлган, ҳатто у жамоанинг Туркиядаги йиғинига ҳам борган эди. Аммо, кейинроқ "Олимпик"нинг барча ўйинчилари ортга қайтарилган ва ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Энди томонлар ўзаро келишувга эришишган ва катта эҳтимол Саидазамат 2-давра олдидан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади.

Тоиров масаласи эса ҳали тўла ҳал қилинмаган, "Олимпик"дагилар асосий таркибнинг кўпгина вакиллари жамоани тарк этаётгани сабаб яна бир муҳим футболчини қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.


Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мирсаидов жорий мавсум Суперлигада 13та ўйин ўтказди ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 22 ёшли Тоиров эса Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика