UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  2 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  12 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  13 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  21 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғиз Республикасида ўтказаётган йиғинда дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Иссиқкўлдаги баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Қирғиз Республикаси чемпионати вакили "ОшМУ Алдиер" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиндаги дастлабки гол жамоамизда кўрикда бўлган Шерзод Қодировнинг узатмасидан кейин Иминов томонидан киритилган бўлса, кўп ўтмай Абдуллаевнинг узатмасини Шоаҳмедов голга айлантирди. 37-дақиқада эса Шоаҳмедовнинг пасидан кейин Шерзод Қодиров ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ ўзгарди, фақатгина Кожо майдонда қолдирилди. 50-дақиқада Халиловнинг узатмасини Ҳожимирзаев голга айлантирган бўлса, 78-дақиқада жамоамизда кўрикда бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи да Силва гол муаллифига айланди. Ўшликлар 53 ва 90-дақиқада гол уришди, якуний ҳисоб – 5:2. 

"Динамо"нинг қўшни мамлакатдаги йиғини 22 июлгача давом этади.

Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.

17 июл (чоршанба)

"ОшМУ Алдиер" (Қирғиз Республикаси) – "Динамо" 2:5

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 9, Санжар Шоаҳмедов 12, Шерзод Қодиров 37, Анваржон Ҳожимирзаев 50, Да Силва 78 – 53, 90.  

"Динамо" (1-бўлим): Равшанбек Ягудин, Муҳаммадали Турсунов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Ратиньо Феррейра, Абубакр Муйдинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Қодиров, Кожо Жоэл.

2-бўлим: Фарҳод Раҳматов, Владимир Козак, Исмоил, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Комил Шарофутдинов, Францис Нарх, Дамир Темиров, Да Силва, Анваржон Ҳожимирзаев, Кожо Жоэл.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика