UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  1 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  55 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4

Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси" Янгиликлар

Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ҳимоячи Дани Карвахаль ва ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг жамоага қайтиши ҳақида гапирди.

"Миллий жамоада оилавий муҳит ҳукм сурмоқда. Биз кўп йиллардан буён биргамиз ва бирдамлик ҳисси биз учун жуда муҳим. Бу бизни янада кучлироқ қилади. Родриго ва Дани Карвахаль ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси. Улар кийиниш хонасида асосий ўйинчилар, шунинг учун улар биз учун фақат футбол майдонида эмас, ташқарисида ҳам муҳим", – деди де ла Фуэнте.

Бугун, 4 сентябрь куни Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 1-тури доирасида меҳмонда Болгария билан учрашади. Учрашувни бошлаб берувчи ҳуштак Тошкент вақти билан 23:45 да чалинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика