"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди
04 сен 16:59
Янгиликлар


"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди
"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде тахминан 3 ҳафтага сафдан чиқди.
Бу ҳақда "Diario Sport" хабар берди. Олдинроқ Каталония клуби матбуот хизмати 21 ёшли футболчининг машғулот вақтида сон қисмидан жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.
Кейинги 3 ҳафта ичида "Барселона"нинг Ла Лигадаги рақиблари "Валенсия", "Хетафе" ва "Реал Овьедо" бўлади. "Кўк-анорранглилар" 18 сентябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-тури доирасида "Ньюкасл" билан ҳам ўйнайди.
Уч ўйин натижасига кўра, "Барселона" 7 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Бальде каталонияликларнинг янги мавсумдаги барча учта бошланғич ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар