CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди
04 сен 18:56
Янгиликлар


CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди
Унда жамоалар муроса кўчасини танлади – 0:0. Шундай қилиб, 3 турдан сўнг Ҳиндистон 4 очко билан 2-поғонани банд этиб турган бўлса, Афғонистон 1 очко билан 4-ўриндан жой олди.
Тожикистон айни пайтда 3 очко билан 3-ўринда турибди, Эрон эса 6 очко билан етакчи мақомида. Бу жамоалар ўртасидаги якуний тур учрашуви 20:30 га белгиланган.
CAFA Nations Cup
"B" гуруҳи. 3-тур
Афғонистон – Ҳиндистон 0:0
Хисор. "Марказий" стадиони. 17:00
Афғонистон: Ҳамиди, Куҳяр, А. Арезу, Ҳанифи, Раҳими (Акбари, 43), Назари, Скандари, Шерзад (Фатеми, 88), Панаҳи, Мусави (Ҳотак, 67), Б. Арезу (Замани, 67).
Ҳиндистон: Гурприт Сингх, Валпуиа, Раҳул Бҳеке, Анвар Али, Муҳаммад Увайс (Наорем Рошан Сингх, 90+1), Нихил Прабху, Суреш Сингх (Даниш Фарук, 81), Ашик Куруниян (Манвир Сингх, 46), Житин Мадатил Субран (Уданта Сингх, 81), Наорем Сингх (Лаллианзуала Чҳангте, 81), Ирфан Ядвад (Викрам Партап, 46).
Огоҳлантиришлар: А. Арезу (8), Ашик Куруниян (33), Ирфан Ядвад (45+1).
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар