UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  94 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  8 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Бухоро - Хоразм учрашуви кеч бошланди — айбдор меҳмонларми? Янгиликлар

Бухоро - Хоразм учрашуви кеч бошланди — айбдор меҳмонларми?

ПФЛ Бухоро — Хоразм ўйинидаги тўхталиш Лига томонидан алоҳида ўрганилиши ва вазиятга ойдинлик киритилишига ваъда берди.

Пролига 17-туридан олган Бухоро — Хоразм учрашуви белгиланган вақтдан 1 соат ўтиб старт олди. Мазкур қарорни Лига қабул қилди.

Суперлига ва Пролига регламентининг 16.20-бандига кўра, тез тиббий ёрдам машиналари ёки хавфсизлик учун жавобгар органларнинг кечикиши оқибатида учрашув ўз вақтида старт олмаса, Лига комиссари 30 дақиқадан кейин мезбон клубга нисбатан техник мағлубият ёзишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, мазкур регламентнинг 4.4-бандига кўра расмий учрашувдан бир кун аввал мезбон клуб Лига комиссарига стадионнинг ўйинга тайёрлиги тўғрисида далолатнома тақдим этади. Лига комиссари мазкур далолатномасиз учрашувни ўтказмасликка ҳақли.

Кўриниб турибдики, ҳар қандай ҳолатда якуний қарор комиссар — Лига томонидан қабул қилинади. Хабарингиз бор, Бухоро шаҳридаги стадионнинг бузилиши оқибатида Бухоро футбол клуби ўз уй учрашувларини бошқа ареналарда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бунинг учун клуб стадионлар билан уч тарафлама шартнома тузади. Шартномада эса учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ шартлар батафсил кўрсатилган.

Бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув юзасидан айрим муаммолар Бухоро футбол клуби билан бевосита боғлиқ бўлмагани туфайли тушунмовчилик келиб чиққан. Лига мазкур ҳолатни инобатга олиб, Бухоро футбол клубига техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. Хоразм футбол клуби раҳбарияти эса аксинча, учрашувни ўтказмай туриб, комиссардан техник ғалаба талаб қилишда давом этган. Ваҳоланки, 17:25 га қадар хавфсизлик учун жавобгар ҳодимлар ва тез тиббий ёрдам машинаси стадионда бўлган.

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Лига спорт принципларини ҳимоя қилишни, ғолибни ўзаро ўйинда аниқлашни афзал билди. Мазкур қарор ижроси бажарилмаса, Хоразм футбол клубига нисбатан чора кўрилиши тўғрисида клуб раҳбарияти огоҳлантирилди.

Бугунги учрашув масаласини Лига кейинроқ атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли хулосалар чиқаради. Спорт принципини биринчи ўринда кўрмай, айрим шахсларнинг учрашув комиссарининг фаолиятига аралашишга бўлган уринишлари аниқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Шунингдек, учрашувни ўтказиш юзасидан масъулиятсизлик қилган шахслар масаласига ҳам атрофлича эътибор қаратилади. Бунда комиссарнинг учрашувдан кейинги расмий билдиргиси асос бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун, Лига комиссари ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувни ўтказиш учун максимал даражада ҳаракат қилиниши белгилаб қўйилган. Дўстлик стадионида прожекторлар билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Учрашув акти билан боғлиқ бугунги ҳолатда техник мағлубият ёзиш Бухоро клубига нисбатан ноҳақлик бўлиши инобатга олиниб, Лига учрашувни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилди. Регламент ва комиссар талабига бўлган беписандлик масаласи эса атрофлича кўриб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика