UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  1 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  4 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26

Бу - футбол эмас, цирк! Янгиликлар

Бу - футбол эмас, цирк!

U-17 қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Сурхон-W" U-17 қизлар жамоаси учинчи марта ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Сурхон-W" қизлари биринчи даврада "Севинч"га 0:29, "Сўғдиёна-W" билан ўйинда эса 0:35 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кеча ўтказилган "Сўғдиёна-W" билан кечган иккинчи давра ўйинида ҳам 0:29 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биргина "Сўғдиёна-W" билан кечган ҳар иккала баҳсда термизлик қизлар 0:64 ҳисобида ютқазган, агар "Севинч"дан ўтказиб юборилган голларни ҳам қўшсак, 3та ўйидаги тўплар нисбати 0:93 кўриниш олади. Даҳшат!

Даҳшати шундаки, бу жамоа зўрма зўраки, буйруқбозлик йўли билан ташкил қилинди. Бизга маълум бўлишича,"Сурхон-W" сафида тўп тепаётган қизлар футболчи эмас, улар аслида волейболчи. "Сурхон" селекционерлари футбол ўйнайдиган қизлар тополмай мажбуран волейболчи қизларни рўйхатдан ўтказган ва улар копток тепиб юрибди, яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашяпти.

Бу ўринда ЎФАнинг ҳам айби бор.Чунки ПФЛ аёллар футболини ўтказишдан воз кечди, аниқроғи ЎФА мусобақани ўзига олди. Тортиб олдими ёки бошқа йўл биланми, тўлиқ тафсилотини билмаймиз. Шуниси аниқки, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси, биринчи лига, Кубок, U-17 ва U-14 каби мусобақаларни ЎФА ўтказиб келмоқда.

Бунинг натижасида Суперлига клубларига аёллар жамоасини ташкил этиш мажбурияти юкланган. Кимдир ўз хоҳиши, кимдир буйруқни бажариш учун қизлар жамоасини ташкил қилган.




Масалан, "Сурхон"га аёллар жамоаси нима учун керак? Асосий жамоа ўз стадиони йўқлигидан шундоқ ҳам икки йилдан бери ижарама-ижара юрибди. Раҳбарлари ҳам Тошкентда. Лекин клуб Суперлигада экан, аёллар ва футзалга ҳам эътибор қаратиши керак. "Сурхон" футзал клуби бу йил биринчи лигадан Олий лигага чиқди, шунда ҳам DHL ҳаваскор футзал жамоасидан 8 нафар футзалчини ижарага олиб ўйнатди. Лекин бу жамоа Олий лигада ҳам ўйнайдими-йўқми, буниси номаълум.

Аёллар футболи бўйича ҳам муаммолар етарли. Ҳозирги пайтда "Сурхон-W" аёллар жамоаси Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Бу камлик қилиб қисқа фуртсат ичида (айтайлик бир ой) зудлик билан U-17 қизлар жамоасини тузишга тўғри келди. Натижада зўрға волейболчи қизлардан жамоа тузилди ва улар кўрсатаётган натижа маълум.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб, учта ўйинда 93та гол ўтказган жамоадан келажакда футболчи чиқадими? Қизларнинг футболдан кўнгли совиб кетмайдими? Рақиб жамоалар 30талаб гол ургандан кўра, шундоғам кучсиз жамоани сал авайлаб тўп тепгани маъқул эмасми? Энг ааввало бунга йўл қўйиб бераётган ЎФАни нима дейиш мумкин?

Масалан, мен мусобақа ўтказишга масъул бўлганимда биринчи йирик ҳисобдан кейиноқ жамоага раҳмат айтиб, турнирдан олиб ташлаган бўлардим. Чунки бунақа циркка чидай олмасдим. Тенг кучли жамоалар йиғилмас экан, мусобақа савияси ҳеч қанақасига ортиб қолмайди.

P.S. U-17 тақвимига кўра, "Сурхон-W" U-17 жамоаси 29 август куни яна "Севинч" билан ўйнайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика