«Барселона»нинг келаси ёздаги илк трансфер мақсади маълум
31 окт 2024 09:23
Янгиликлар
«Барселона»нинг келаси ёздаги илк трансфер мақсади маълум
«Барселона» келаси ёзда жамоага биринчи навбатда дарвозабон олиб келмоқчи.
Каталонияликлар «Порту» дарвозабони Диогу Кошта билан шартнома тузишни режа қилган.
Футболчи учун курашда испанияликлар «Манчестер Сити»ни ютишлари лозим бўлади. «Шаҳарликлар» ҳам ёзда айнан шу дарвозабон билан шартнома тузишни мақсад қилган.
25 ёшли Кошта «Порту» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 13 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та учрашувда гол ўтказмади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи эса 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди
АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди
Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!
Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Фикрлар