UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди Янгиликлар

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди

Испаниянинг икки гранди ўртасида сўнгги пайтларда музокаралар авжига чиққан эди.

"Атлетико Мадрид" 2019 йилда франциялик Антуан Гризманни 120 млн еврога Каталония клубига пуллаб юборган эди. 31 ёшли ҳужумчи Каталониядаги ҳаётга мослашиб кета олмади ва 2021 йилда 2 йиллик ижара шартнома асосида собиқ клубига қайтди. 

"Кўк-анорранглилар" Антуанни бутунлай қайтариб беришни исташди ва бунга Мадрид клуби ҳам қарши эмас. Гризманнинг шартномасида агар у иштирок этадиган ўйинларнинг ярмида 45 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган тақдирда "матрасчилар" ҳужумчига 40 млн евро тўлаши кераклиги кўзда тутилган эди. Бироқ "Ванда Метрополитано" эгалари бу миқдордаги пулни кўп, деб ҳисоблашди ва охирги бир неча ҳафталарда музокаралар олиб борилаётган эди.

Икки клуб ниҳоят якдил бир қарорга келдилар. "Барса" ён берадиган бўлди. "Атлетико" битимдаги сумма 40 млн евронинг ярмидан сал кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

"Атлетико" устози Диего Симеоне шартноманинг ўша банди кучга кирмаслига учун Гризманнинг майдондаги дақиқаларини чеклашга мажбур бўлаётган эди. Клуб тарихидаги энг яхши тўртинчи тўпурар ҳисобланадиган франциялик футболчи иккинчи таймда захирадан туширилаётганди.

Антуан Гризманн ушбу мавсум "Атлетико" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та тўп киритди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика