Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"
29 авг 01:30
Янгиликлар


Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"
- Илк навбатда Бухоро аҳлини кечаги ғалаба билан табриклайман. Ҳаммаси ажойиб кетмоқда. Бу йиғинда биз фақатгина ғалабаларни кўзлаяпмиз. Қаттиқ тайёрланамиз, бунинг учун бизда барча шароитлар бор.
- Расмий ўйинлар арафасида турибмиз. Рақиблар кучсизроқ. Мураббийлар айтганидек, рақибларга паст назар билан қаралса, барчаси ёмон бўлиши мумкин.
- Йўқ. Ҳар бир рақибга жиддий қараш керак. Шу сабабли учрашувларга алоҳида тайёрланамиз. Олдимиздаги барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак, шу сабабли биз жиддий тайёргарлик олиб борамиз.
- Термадаги дарвозабонлар рақобати қандай? Сиз "Бухоро"да, Неманов эса "Динамо"да асосий дарвозабонсиз.
- Атмосфера супер. У билан тўрт йилдан буён бирга меҳнат қиламиз. Эдем билан яхши дўстмиз. Йиғинлар якунланганидан кейин ҳам бирга кўришиб турамиз. Учинчи дарвозабон Самандар ҳам яхши йигит. Ўтган 4 йил мобайнида ўртамизда ҳеч қандай ёмон гаплар бўлмади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар