Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди
28 авг 23:56
Янгиликлар


Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди
Бугун Қаршидаги "Марказий" стадионда "Севинч" аёллар ўртасидаги ОЧЛнинг саралаши доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнади.
Унда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳснинг 71-дақиқасида Людмила Карачикнинг бурчакдан тўғридан-тўғри дарвозага йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди ва ушбу гол ягоналигини сақлаб қолди. Шу орқали "Севинч" саралашнинг иккинчи ўйинида ҳам ғалабага эришиб, ОЧЛ гуруҳ босқичи учун бир қадам ташлади.
Энди "Севинч" 3-турда Таиланднинг "Коллеж оф Эйшн Сколарс" жамоасига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олади. Баҳс 31 август куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар