UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  10 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди. 


"Жуда ҳам оғир ўйин бўлди, "Сурхон" Ўзбекистондаги ҳар бир жамоага муаммо туғдира оляпти. Футболчиларнинг аксарияти анчадан бери бирга ўйнамоқда, жамоа барқарор йўлда. Учрашувнинг бошида тезкор гол урганимиз салбий таъсир кўрсатди шекилли рақиб иложи борича кўпроқ олдинга ўтди. Жамоамиз хато қилишга қўрқиб ўйнади. Бу руҳий ҳолат устида иш олиб борамиз. Қўрқувни йўқотишимиз керак. Мазкур омил "Шўртан" билан ўйинда ҳам сезилганди. Йигитларга раҳмат айтишим керак. Охиригача ҳаракат қилишди, хатолар камроқ бўлди. Тўп назорати табиийки ютқазаётган жамоа томонида бўлди. Тезкор қарши ҳужумларга ўтишга интилдик, лекин айрим вазиятларда совуққонлик етишмади", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 


- ФИФА кунлари муносабати билан 20 кун танаффус юзага келади. Бундан фойдаланиб назорат учрашувлари ташкил қилинадими?

- Албатта. Ҳозир бу ҳақида ўйламоқдамиз, режамизни ишлаб чиқяпмиз. Айни пайтда эътиборимиз "Бухоро" билан ўйинга қаратилган, чунки ҳар бир 3 очко сув ва ҳаводек зарур бўляпти. Назорат учрашувлари бўлади фақат қаерда тайёргарлик кўришимиз номаълум. Ўтган йили ҳам бундай ҳолатга тушганмиз. Спорт формани йўқотмасдан машғулотларни олиб борамиз.



- Клейди Даци ва Шохруҳ Гадоевнинг ўйинидан мамнунмисиз? Таваккал қилишдан қўрқмаяпсизми?

- Таваккал қилмасангиз бўлмайди. Ҳар бир захирамиз таваккал қарорлар маҳсули, чунки футболчини ўйинга қандай қўшилиб кетишини олдиндан билолмайсиз. Кимдир руҳан тайёр бўлмайди, яна бошқаси жисмонан. Жасур Холтўраевнинг озгина жароҳати бор эди. Лекин улар кўпроқ тўпни назорат қилгани учун ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Пазилдинов, Ҳусановни туширдик. Шуни ҳисобига охирги дақиқаларда ўйинимиз ўхшади. Қўрқсангиз захира қилишингиз керакмас. 

- Шоҳруҳ Гадоев спорт формасига кириб бормоқда. У терма жамоага чақирилиши мумкинми?

- Ўзбекистонда 16 та жамоа бўлса нафақат Суперлига балки Про лигадан ҳам ўзини кўрсатса футболчи чақирилиши мумкин. Терма жамоага эшиклар очилаверади. Қўқондан ҳам терма жамоага футболчи олинса хурсанд бўлар эдик. Ёшлардан Абдуғафур Ҳайдаров бор, Муҳриддин Пазилдинов дебют қилди. Ҳар бир жамоанинг мақсади терма жамоага футболчи тайёрлаб беришдир.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика