UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  1 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  25 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоразм"-"Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув оғир ўтди. Жамоамиз аъзолари охиригача курашиб, бир очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Сўнги дақиқаларда ҳар икки жамоа дарвозаси ёнида жуда хавфли вазиятлар юзага келди. 

- Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол намойиш этгандек кўринди. Бу ўйиндан келиб чиқиб танланган услуб эдими? 

- Ҳимоядан ўйнадик демаган бўлардим. Биз мезбонларнинг ҳужумларини қайтариш учун ҳаракат қилдик ва қарши ҳужумларда имкониятларимизни қидирдик. Голли вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Мухлисларбоп ўйин бўлди, вазиятларни таҳлил қилиб, навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз. 

- "Шўртан" жамоасининг мақсади нимага қаратилган? 

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни мақсад қилганмиз. Кузда, мавсум якунида турнир жадвалидаги ўрнимизни таҳлил қиламиз. 

- Жасур Холтўраевнинг ўйини ҳақида фикрингиз? 

- Жасур Холтўраев вазиятларда ютқазгиси келмайди. Майдонда агрессив, майдон ташқарисида эса жуда хотиржам футболчи. Унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпман. 

- Шероз Жалолов нега захирада қолаяпти? 

- Шероз Жалолов яхши футболчи. Ҳимоядаги рақобатни янада кучайтириш учун таркибимизга жалб этганмиз. Навбатдаги ўйинларда албатта унга ҳам имконият берамиз.

- Ўзбек футболида кучли ҳужумчилар кам чиқаётганига сабаб нима деб ўйлайсиз? 

- Бу савол жуда кўп берилаяпти. Ҳозир бизнинг футболда ривожланиш бор. Академиялар ишлаяпти, иқтидорли ёшлар жуда кўп. Тез орада Холмуродов, Солиев, Исоқовлар каби кучли ҳужумчилар футбол жамоаларида пайдо бўлишига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика