UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  17 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"даги илк кунида клуб медиасига интервью берди.

- Қодир, "Манчестер Сити"га хуш келибсиз. Эндиликда бизнинг футболчилардан бири бўлиш қандай экан?

- Бу жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. "Манчестер Сити" дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири, бу ерга соврин ютиш учун келдим.

- Айни дамда "Сити"га ўтиш сиз учун тўғри қадамлигига нима ишонтирди?

- "Манчестер Сити" энг йирик жамоалардан бири. Гвардиола - жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан. Шу сабаб келдим.

- Фаолиятингиз йўли ҳақида айтиб бера оласизми?

- Болаликдаги биринчи жамоам "ТошКуч" бўлган. У ердан "Бунёдкор" академиясига ўтганман. Академиядан сўнг профессионал футболдаги илк клубим Беларусь жамоаси бўлган. 18 ёшимда у ердан Францияга, бугун эса "Манчестер Сити"га ўтдим.

- Нега 45 рақамни танладингиз? Олдин ҳам ушбу рақамда ўйнагансиз, у сиз учун ўзгача аҳамият касб этадими?

- Профессионал футболни Беларусда 45 рақам остида бошлаганман. Шу сабабли бу рақамни олдим.

- Сиз тез ўсишга муваффақ бўлдингиз. Хабарларда кўплаб жамоалар сизга қизиқиш билдирганини ёзишди. Шунча жамоалар турганда, нега айнан "Сити"ни танладингиз?

- Олдинроқ айтдим, энг яхши жамоа, энг яхши мураббий, энг яхши чемпионат.

- Ўтган йили ёки ундан олдин "Манчестер Сити" ўйинларини кўришга имконингиз бўлганми? Нима деб ўйлайсиз, қандай футбол намойиш этамиз?

- Ўйини зўр, бошқача, ҳамманикига ўхшамайди.

- Пеп Гвардиола қўл остида ишлаш сиз учун қанчалик муҳим? Бу "Сити"ни танлашда асосий ролни ўйнадими?


- Чунки доимо энг яхшисини танлаганман. Мен яхшилар билан ишлаш учун келдим.

- Янги мамлакат, янги лига... Ҳаётингиздаги янги чақирувлар сизни ҳаяжонлантиряптими? Чунки жуда ёшсиз, 20 ёшдасиз.

- Мен ҳар доим қийинчилик билан келганман. Ҳеч нарсада тўхташ йўқ.

- Сиз Премьер-лига тарихидаги биринчи ўзбек футболчиси бўласиз. Бу сиз ва оилангиз учун жуда фахрли онлар бўлса керак. Уйингиздагиларнинг реакцияси қандай бўлди?

- Бу нафақат мен учун, балки бутун Ўзбекистон учун (катта муваффақият). Мен Англия Премьер-лигасидаги биринчи ўзбекман. Бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади...

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ 2026 йилдаги мундиалда иштирок этишга яқин турибсиз. Бизга мамлакатингиздаги футбол ва у қандай ўсаётгани ҳақида қисқача гапириб бера оласизми?

- Ўзбекистонда футболга эътибор жуда катта. Шу сабаб ҳамма мундиалда иштирок этишимизга ишонишмоқда. Бир қадам қолди...

- Отангиз ҳам профессионал футболчи бўлган. У сизнинг фаолиятингизга қанчалик таъсир кўрсатган?

- Дадамнинг футбол ўйнашини кўриб, менда ҳам қизиқиш пайдо бўлган. Борганман... Ҳозирги даражамга етишимга дадамнинг ҳиссаси катта. Ҳар бир ўйин ва машғулотдан сўнг хатоларни муҳокама қиламиз.

- Сўнгги савол. "Сити" футболчиси ва Абдуқодир Ҳусанов сифатида бу мавсумдаги мақсадларингиз қандай?

- Бу ерга ўсиш ва соврин ютиш учун келдим.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика