UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  17 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  41

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди Янгиликлар

2025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди

Хабарингиз бор, Ғузорнинг "Шўртан" клуби 2025 йилги Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев клубдан кетиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди. Championat.asia сайти "Шўртан" бош директори Шамиль Ярулин билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.


"Анвар Бердиев жуда яхши мураббий ва жуда яхши инсон. У билан бирга жамоамиз яна Суперлигага қайта олганидан хурсанд бўлдик. Айни пайтда Бердиев Про лицензиясига ўқимоқда ва ўз билимини янада кучайтирмоқда. Бироқ Суперлигада "Шўртан"ни тажрибалироқ мураббий бошқариши керак деб ҳисобладик.

Анвар Бердиев билан бу борада гаплашиб олдик ва уни клубимиз тизимида қолдиришга қарор қилдик. Бердиев агар клубда қолса, мураббий сифатида янада ўсарди ва бизга ҳам ёрдами теккан бўларди.

Ҳозирга қадар ҳеч қайси мураббий билан келишувга эришганимиз йўқ. Бир нарсани таъкидлаш керакки, "Шўртан" клубида Суперлига грандларидек катта смета йўқ. Шу сабаб хорижлик мураббий вариантини ўйламаяпмиз ҳам. Маҳаллий, ниманидир исботлашга ҳаракат қилаётган мураббий бўлса яхши бўларди.

Асрор Алиқулов? Тўғриси у билан бу борада гаплашганимиз йўқ. Бундан ташқари Алиқулов "Машъал" билан Суперлигага чиқди ва менимча Муборакда қолса керак", - деди Шамиль Ярулин.




Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика