"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди
14 сен 12:39
Янгиликлар


"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди
"Ньюкасл" ҳужумчиси Йоан Висса тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.
29 ёшли форвард Конго ДР терма жамоаси ихтиёрида тиззасидан жароҳат олгани учун яқин тўрт-олти ҳафта ичида "ҳаккалар"га ёрдам бера олмайди.
"Ньюкасл" Виссани ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида "Брентфорд"дан қарийб 60 миллион евро эвазига сотиб олганди. Айтиш керакки, форвард янги инглиз клубида дебют қилишга ҳам улгурмади.
"Ньюкасл" 18 сентябрь куни ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар