UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди... Янгиликлар

Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...

Сўнгги бир неча кун ичида Эрон мамлакати бўйича содир бўлган муҳим воқеалар.

1 октябрь куни ОЧЛ 2 мусобақаси доирасидаги "Сепахон" - "Истиқлол" (Тожикистон) учрашуви вақтида "Фуладшаҳр" стадионига йиғилган томошабинлар осмондаги ракеталарни томоша қилишди ва видеога олишди. "Истиқлол" клуби ўйиндан икки кун ўтиб 3 октябрь куни тунда Тожикистонга етиб борди.

Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби 2 октябрь куни ОЧЛ 2 мусобақаси доирасидаги "Тракторсози"га қарши ўйинга учиб боришни истамади. ОФК бу клубни мусобақадан четлатди.

Эроннинг "Фулад" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Тошкентга Анқара шаҳридан учиб келди. Анқарага эса Эрон чегараси орқали 2400 километр масофани машинада босиб етиб борди. Бунга сабаб авиақатновларнинг йўқлиги бўлди.

8 октябрь куни ОФК Эрон футбол Федерациясига 15 октябрь кунги Қатарга қарши баҳс Эрон ҳудудида ўтмаслиги борасида хат юборди. Эрон ФФ бу санага бошқа мамлакатдан стадион топиши кераклиги айтилди.

Элит ОЧЛ доирасидаги "Истиқлол" - "Ал Насср" учрашуви ҳам нейтрал мамлакатда ўтиши ҳақида огоҳлантирилди.

6 кун аввал Ҳиндистон клубини Эронга учиб бормагани учун мусобақадан "чопиб" ташлаган ОФК энди Эронга "бориш мумкин эмас" деб хат ёзди.

9 октябрь куни Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои Ўзбекистон билан баҳсдан олдинги матбуот анжуманида Эронни энг яхши ва тинч мамлакатлардан бири деб атади


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика