UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  7 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  4 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  24 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Юртимизда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди. Уларнинг кўпчилиги футболчилар Янгиликлар

Юртимизда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди. Уларнинг кўпчилиги футболчилар

Баъзан республика ва халқаро спорт мусобақаларида, футбол ўйинларида адолатсиз қарор чиқарилгани, ҳакамларнинг қайсидир спортчи ёки жамоага "сотилгани" ҳақидаги гап-сўзлар қулоғимизга чалинади.

Томошабинлар, айниқса, футбол ишқибозлари ҳакамларнинг бир томонга ён босганини, атайлаб адолатсизлик қилгани яққол сезилганини муҳокама қилишади.

Спорт соҳасидаги бу каби кўнгилни хира қиладиган коррупция ҳолатлари соҳада адолатлилик бузилишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, юртимизда 2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланилган.

Спортдаги коррупция ҳолатлари, биринчи навбатда, спортчилар, ҳаваскорлар, миллионлаб томошабинларнинг соҳага иштиёқи, ишончи йўқолишига сабаб бўлади. Минглаб ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётган бир вақтда коррупциявий ҳолатлар спортни ривожлантиришга тўсиқ бўлади, тенг ҳуқуқлилик принципи, адолат тамойилларининг бузилишига олиб келади.

Эндиликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик масаласи кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тегишли моддалар билан тўлдирилиб, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳамда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу тартибларни ўз ичига олган «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси билан миллий қонунчилигимиз замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда янада такомиллашади. Соҳада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланади, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади. Пировард натижада эса спорт соҳасида ҳалоллик, одиллик таъминланади, ёшларнинг, ота-оналарнинг спортга бўлган қизиқиши, иштиёқи ошади.

Шу ўринда эътироф этиш лозимки, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги икки йилда спортни ривожлантириш бўйича 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Сўнгги беш йилда эса соҳага қарийб 4 триллион сўм маблағ ажратилди.  

Буларнинг барчаси ёшларни спортга кенг жалб қилиш, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини, шаънини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Ана шундай қувонарли натижалар бардавом бўлишида спорт соҳасидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, адолатсизликларни бартараф этиш долзарб аҳамиятга эга.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика