UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  8 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  118 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

Виталий Левченко: "Суперлигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Фаворитлар ўз ўрнида эмас, ҳеч ким кутмаган жамоалар эса юқорида" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Суперлигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Фаворитлар ўз ўрнида эмас, ҳеч ким кутмаган жамоалар эса юқорида"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дерби оғир ўтишини олдиндан кутган эдик. Амалда ҳам шундай бўлди. "Навбаҳор" яхши жамоа ва бугун шунга яраша муносиб ўйин кўрсата олди. Ҳисобда икки бор олдинга чиқиб олди. Лекин бизнинг йигитлар ирода кўрсатди ва 12-футболчимиз мухлисларга ғалаба тортиқ қилишди. Мухлислар хурсанд бўлишди деб ўйлайман",- дейди Виталий Левченко.

- Тома Табатадзе нима учун қайдномага киритилмаяптими? 

- Табатадзе сон қисмини шикастлаб олган. Айни пайтда у даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Тахминан 7-10 кунларда у сафимизга қайтади ва ёрдам беради. 

- Бугунги ўйинда захира алмаштиришлар ўзини оқлади деган фикр тўғрими?

- Биз айнан керакли позицияларда алмаштиришларни амалга оширдик. Ўйинни кучайтириш, олдинги чизиқда босимни ошириш кераклигини тушуниб тургандик, чунки икки бор ҳисобда орқада қолдик. Биз уйда ўйнадик ва фақат ғалабани ўйладик. Майдонга тушган барча футболчилар борларини беришди. 

- Жамоа ўйинга бошқача тактикада тайёргарлик кўрмоқда, майдонга эса бошқа тактикада тушяпти. Бу рақибларга совғами?

- Йўқ, совға эмас. Рақиб бизни, биз уларни таҳлил қиламиз. Ҳужумда кўпроқ футболчиларимиз ўйнамоқда, лекин ҳимояни ҳам унутмаслик керак. Бугун 2 та гол ўтказиб юбордик. Иккинчи гол хатомиздан сўнг урилди. Узун пасдан сўнг бу юзага келди. Биз ҳар бир ўйинда яхшироқ ва натижа учун тўп тепамиз. 

- Кубок ва чемпионат баҳсларида олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Чемпионат ёки кубок деб ажратмаймиз. Ҳар бир жамоа учун муҳим мусобақа. Ҳозирда футболчилардан ким кучли бўлса ўша майдонга тушади, биз вазиятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Биз иккита турнирда ўйнаймиз.

- Наманганда кечадиган кубок учрашувида ҳам шу таркибдан фойдаланасизми?

- У ўйингача ҳали вақт бор. Орада "Машъал" билан ўйнаймиз. Ҳозирда тикланишимиз муҳим, чунки футболчилар бугун кўп куч сарфлади. Ўшанда футболчиларнинг ҳолатига қараймиз. 

Ҳамма жамоалар таркибга маҳоратли футболчиларни қўшиб оляпти. Ўткинчи ўйинлар йўқ. Ҳар бир жамоа очко олишга астойдил ҳаракат қилмоқда. 

- Сизнингча чемпионлик учун қайси жамоада имконият юқори?

- Ҳозирда чемпионат бошланишида бу ҳақида гапириш қийин. Ҳеч ким кутмаган жамоалар юқорида, фаворитлар ўзининг ўрнида эмас. 6-7 турдан сўнг жамоаларнинг ҳолатига қараб хулоса қилиш мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика