UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин жуда яхши бўлди. "Насаф" жуда яхши ўйнади ва тўпни назорат қилди. Бизнинг жамоа ҳам интизомли ўйин намойиш этди ва футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кичик хатолар туфайли голлар ўтказиб юбордик, аммо бу футбол ва мағлубият ўйиннинг бир қисми. Кетма-кет уч ўйиндан бери мағлуб бўлаётганимиз ёмон. Ҳар бир спортчи бундай ҳолатда руҳий томонлама кучсизланиб қолади. Ишлашда давом этишимиз керак" - дейди Улуғбек Бакаев бугунги баҳс ҳақида.

- Иккинчи таймда ўйинга қўшилган "Насаф" футболчилари бугунги учрашувнинг якуний натижасига қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз? Масалан, Чолович ва Насруллаевлар майдонга тушганидан сўнг фойдали ҳаракатлар қайд этишди...

- Менимча, ўйин натижасига эпизодлар таъсир қилди. Қишда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари жамоамизга инструктаж ўтказишган эди. Улар асосан янги қоидаларни тушунтириб ўтишган эди. Янги қўлланмалар ва янги ўзгаришлардан хабардор бўлганимиздан хурсанд эдим. Ўша инструктажда, бизга янги мавсумда майда фолларга камроқ эътибор берилиши, кўпгина вазиятларда ўйнашга имконият бериш ва имкон қадар камроқ паузалар бўлиши ҳақида айтишганди. Биз бундай янгиликлардан хурсанд эдик, албатта. Сабаби ўйин ритми тезлашади ва ҳоказо. Дастлабки турларда барчаси шундай бўлди. Масалан, ОКМКга қарши кечган биринчи турда биз сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда бош ҳакам вазиятга аралашмади ва вазиятни якунлашга имконият берди. Биз эса ўша ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Бугун эса бундай бўлмади, инструктаж жараёни тушунтирилган қоидаларга риоя қилинмади. Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор. Масалан, терма жамоамизнинг сўнгги учрашувларига назар ташласак. Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсда Машарипов тўпга югураётган эди, рақиб футболчиси эса Машарипов билан тўқнашмади, аммо ҳимоячи оёғи билан Машариповга тегинган эди ва Машарипов йиқилди. Бош ҳакам эса Жалолиддинга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Ўша вазиятни ҳамма кўрди. Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берди, аммо ҳакам пенальти белгилади. Шундай вазиятлар орқали иккинчи ва учинчи голларни ўтказиб юбордик ва табиийки биз ҳисобни қисқартириш учун ҳужумга ўта бошладик. "Насаф" учун эса бу осонлик туғдиради. Рақибимиз очиқ зоналарга эга бўла бошлади. Буларнинг барчаси менинг шахсий фикрим.

- "Бухоро" қачон ўз стадионига қайтади?

- Бу саволни олдин ҳам беришган эди. Биз Кубок мусобақасидаги кейинги учрашувни ўз уйимизда ўтказамиз. Уйда ўйнаётганимизда мухлислар бизни қўллаб-қувватлайди ва ёнимизда бўлади. Бу эса футболчиларга қўшимча куч ва руҳий устунлик беради. Нейтрал майдонда эса айнан шундай ҳиссиётлар етишмайди. Умид қиламанки, тез орада ўз стадионимизга қайта оламиз.

- "Бухоро" сўнгги тўрт уч ўйиндан буён гол ура олмаётган эди. Бугун ҳимоячи Сардор Қулматов рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўтган ўйинлардан бирида агар ҳужумчида гол уриш қобилияти бўлмаса, у нима бўлса ҳам гол ура олмайди деган эдингиз. "Бухоро" ҳужумчиларидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

- Мен собиқ ҳужумчи сифатида шуни айта оламанки. Ҳужумчида қобилият ва қобилиятсизлик бўлади. Масалан, захирадан ўйиндан қўшилган Қаюмовни мисол қилиб олайлик. Мен унинг ўзига бу ҳақда кўп маротаба айтганман. Агар ҳужумчи рақиб дарвозаси томон зарба йўлламаса, тезкорлик билан қарор қабул қилмаса, ҳимоячилардан эртароқ қарор қабул қилмаса, эпизодларни олдинда ўқий олмаса ва ҳоказо. Булар ҳаммаси ҳужумчининг қобилиятлари, агар у бундай вазифаларни бажара олмаса, ўйинда гол уриш жуда қийин бўлади.

Ҳужумчимиз Милан Туркиядаги йиғинларида товонидан жароҳат олди. Бугун ротацияга қўл урдик ва Норхонов ва Доминик ўринларини ўзгартирдик. "Насаф" яхши ҳимояланадиган жамоа. Умуман олганда, барча жамоалар тўғри ҳимояланишни ўрганиб олишди. Чемпионатимиздаги асосий ҳисоблар 2:1 ёки 1:0 ҳисоби билан якунланмоқда.

- Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Ҳозиргина ҳужумчиларга ҳос бўлган сифатлар ҳақида айтиб ўтдингиз. Ҳозирги кунда Ўзбекистонлик қайси ҳужумчи сизнинг тасвирлаб берган сифатларга эга ёки қайси ҳужумчининг ўйини сизга кўпроқ ёқади?

- Бошқа ҳужумчилар хафа бўлишмайди деган умиддаман. Менга Сергеев жуда ёқади. Бошқа ҳужумчиларни ҳам айтиб ўта оламан, албатта. Келинг, яхшиси ҳеч кимни ажратиб кўрсатмайлик. Ўз жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ҳужумчиларнинг барчасини яхши ўйинчилар деб ҳисоблайман.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика