UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  6 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  0 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  19 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида ишловчи ходимлар ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, 17 август куни ушбу спорт беллашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан иштирокчилар ўзгача кайфият, юқори энергия билан ўз иқтидорларини намойиш қилишга шай ҳолатда сафланган.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси ўринбосари Комил Габбазов барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, спорт – саломатлик ва бахтли ҳаёт манбаи эканлигини таъкидлаб, Банкда ходимларнинг иқтидорларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини билдирди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” спорт беллашувлари бунга яққол мисол эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк”нинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилаётган ушбу “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ходимларнинг якдиллиги ва шижоату ғайратига ҳисса қўшишини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақада жамоалар спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашади. Ғолиблар эса 24 август куни ўтказиладиган финалга йўлланма олади. Якуний босқичда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу ўринда, “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика