UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  3 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади Янгиликлар

Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади

9 декабрь куни Суперлига учун плей-офф босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Шўртан", "Олимпик", "Қўқон-1912" ёки "Металлург" жамоалари орасидан 2 таси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиш учун майдонга тушади. 

Лига аввалроқ мавсумнинг сўнгги беллашувини ОКМК стадионида ўтказишни режалаштирганди. Аммо "Металлург" Суперлига турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди ва 9 декабрь куни майдонга тушиш эҳтимоли бор клублар қаторига қўшилди. Сир эмаски, "Металлург" 2024 йилги мавсум давомида ўзининг уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказди. Шундан келиб чиқиб, Лига ОКМК стадиони масаласини кун тартибидан олди. 

Юқорида номи қайд этилган жамоалардан "Қўқон-1912" ҳамда "Шўртан" плей-оффнинг охирги учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтиши масаласига хайрихоҳлик билдирди. Шу тариқа Лига плей-офф учун "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришди. Беллашув 9 декабрь куни 15:00 да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика