UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  0 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  10 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  101 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  18 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  25

Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди

Теглар :  ХоразмҚизилқум
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

"Хоразм" — "Қизилқум" 0:1 ТУГАДИ
18.08.2025
Бош ҳакам:
Хушнуд Суюнов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Александр Буров
Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев
Назоратчи: Тимур Галеев
ВАР: Равшан Абдиваҳидов
АВАР: Элнур Дониёров
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Шаҳзод Раҳматуллаев (Роман Папарига) 10, 0:1

"Хоразм": 39. Артём Потапов, 2. Диёр Ортиқбоев, 8. Ҳазратжон Турсунқулов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (22. Асадбек Саидхонов, 64), 15. Владимир Бубаня, 18. Искандар Шайкулов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов ( 7. Темурбек Исмаилов, 46), 77. Суннатилло Абдуллажонов, 88. Аброр Хусинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов, 99. Шаҳрам Самиев

Захира: 12. Сардорбек Қобулжонов, 3. Равшанбек Султонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов, 5. Дилшоджон Жўраев, 20. Данила Ежов, 30. Одамбой Олимов, 79. Азизжон Аҳроров

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 5. Дилшод Комилов, 7. Даврон Анваров (19. Илҳомжон Кенжаев,  90+5), 8. Шахзодбек Раҳматуллаев (18. Фарҳодбек Бекмуратов, 90+5) 10. Роман Папарига (20. Бобомурод Бозоров,90), 11. Жамбули Жигаури (22. Шаҳзод Туропов, 77) 15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров, 23. Самандар Шукуруллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 2. Камрон Норқулов, 17. Акмалжон Музаффаров, 33. Султон Раҳматов, 71. Асадбек Бахшиллоев.

Огоҳлантириш: Душан Мийич ("Қизилқум") 83, Никола Кумбурович ("Қизилқум") 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+6. Учрашув якунланди.

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Никола Кумбурович, "Қизилқум"

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Роман Папарига ўрнига Бобомурод Бозоров тушди.

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Душан Мийич, "Қизилқум"

79. Санжар Қувватов кетма-кет рақиб зарбаларини қайтарди.

77. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Жамбули Жигаури ўрнига Шаҳзод Туропов тушди.

68. "Хоразм" тезликни оширяпти. Аммо охирги нуқта етишмаяпти.

64. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Асадбек Саитхонов тушди.

61. ЗАРБА. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Рустам Абдуҳамидов ҳимоячидан қайтган тўпни дарвозага тўхтатмай йўллади, ноаниқ.

54. ЗАРБА. Жигаурининг зарбаси кучли аммо ноаниқ кетди.

49. ЗАРБА. Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилди. Исмаиловнинг жарима майдончаси ичида Қувватовни синовдан ўтказди. Тажрибали кипер тўпни қайтарди.

46. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Темурбек Исмаилов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. Майдон эгалари яна чап қанотдан ҳужум қилди. "Қизилқум" ҳимоячилари тўпни чиқариб юборди.

33. "Хоразм"нинг уринишлари самарасиз якунланмоқда.

28. ЗАРБА. Суннатилла Абдуллажонов катта тезликда кириб бориб яқин бурчакка зарба йўллади. Қувватов айнан ўша бурчакни ёпди.

22. "Хоразм" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Мийич рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатганди. Ҳакам ВАРда ҳамкасбларини эшитгач ўйинни давом эттирди.

17. Рустамжон Абдуҳамидов рақиб ҳимоячиларини бирин кетин алдади, лекин якун самарасиз чиқди.

13. Суннатилла Абдуллажоновнинг узатмасини меҳмонлар футболчиси қайтарди.

10. ГОЛ. "Қизилқум" учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Роман Папарига Шаҳзод Раҳматуллаевни қулай вазиятга олиб чиқди. Навоийликлар футболчиси имкониятни қўлдан бой бермади, 0:1

5. "Хоразм" ўйинни фаол бошлади. 

Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
18 авг 21:15:28
Жахонгир-9
Дарвозабон Санжар Кувватов --Хоразмни куп хужумларини кайтарди.Манимча тур дарвозабони шартларида давогар булиши мумкин У.
+2   
18 авг 21:05:57
Hamidbek Samandarov
Шарманда пазор ФУЗАИЛОВ
+2   
18 авг 21:04:13
Fc Milan20
Jamoalarimizni tuzuk murabbiylar qo'liga topshirmas ekanmiz o'zbek futboli rivojlanmaydi. Hisobda ortda qolgan Xorazm butun o'yin to'pni havodan jarima maydoniga uzatish bilan mashg'ul bo'ldi. To'p biror futbolchini boshiga tushsa ham mayli edi, hammasi noaniq. Bir o'ylangan kombinatsiya yo'q.
+2   
18 авг 20:44:18
Okeni Arsenali qaytdi!
Xorazmda jonon stadium bor ekanu
+2   
18 авг 19:51:02
Шерзод Икромов
Кизилкум олга. Хоразмдан реванш бн кайт
+1   
18 авг 21:02:55
Haqiqat-2
Кизилкум анчадан бери ютказмаяпти шекилли?! Койил колиш керак
+1   
18 авг 20:55:05
Oscar Do Santos
Shu uchunam bu jamoani muxlislari deyarli yoq ekanda bunaqa arabcha futbolga kim muxlislik qiladi
+1   
18 авг 19:53:18
Ochilov Farobiddin
Хакамди мардикор бозордан олиб келганми дейман
+1   
18 авг 19:13:31
Зоиржон Капаянги.
Ўйин 0-1 -дан бошландими
   
19 авг 19:51:01
Erkin Murodov
Нимага бу ёзув кам хоразм ютказганингами хеч киси йук бирон кун ютар
   
18 авг 22:17:09
JAFAR FC QIZILQUM
OLG'A QIZILQUM
   
18 авг 21:42:25
Шахрух Палванов Палванов
Abdulaziz Utkirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биз хам билсак боладими нма килиб йордам берганини
Уйинни кайта кориб чик пеналтни бермадику ана энди билиб олдинг
   
18 авг 21:40:54
Азим Исмаилов
Жахонгир-9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дарвозабон Санжар Кувватов --Хоразмни куп хужумларини кайтарди.Манимча тур дарвозабони шартларида давогар булиши мумкин У.
Кукон еки нефтчи дарвозабони булади
   
18 авг 21:19:00
Жахонгир-9
19 турда кизик курсатгич:-8 галаба ва 8 маглубият.Бирорта дуранг кайт этилмабди.Коил.
   
18 авг 20:47:01
XorazmN1
Qizilqumni qorqmasdan arablar ligasiga otkazsak ham eplasharkan vaqt chozishni
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика