UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  12 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  20 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  69 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  4

Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" – "Динамо" 1:1

20.08.2025, 20:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Ҳусан Худайбердиев

Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: 0:1 – 29, Маҳмуд Маҳамаджонов, 1:1 – 90+12, Люпчо Дориев (пенальти)

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев (18.Ойбек Нурматов, 56), 3.Ислом Қобилов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 46), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодиржон Сойибов (4.Отабек Аҳадов, 81), 70.Жасур Жалолиддинов (28.Станислав Андреев, 69), 98.Рубин Хебай (9.Самандар Мавлонқулов, 69)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 23.Сардор Ҳошимов, 99.Умидбек Султонов.

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсиско Феррейра (23.Беҳрузбек Облақулов, 45), 8.Санжар Қодирқулов (88.Марко Станоевич, 61), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Ҳислат Халилов, 84), 25.Ойбек Ўрмонжонов (16.Ричард Фрайдей, 61), 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 12.Абдуаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Улуғбек Абдуллаев

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (8), Филип Иванович (11), Маҳмуд Маҳамаджонов (26), Ойбек Ўрмонжонов (54), Нодиржон Сойибов (71), Самандар Мавлонқулов (78), Жалолиддин Жумабоев (78)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+12. ГОЛ! Дориев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

90+11. Ҳакам "Динамо" дарвозасига пенальти белгилади.

Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

90+6. "Динамо" жарима майдонида тўқнашув содир бўлди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

90+2. Плетнёвнинг зарбаси ноаниқ.

90+1. Халиловнинг зарбасини Митрович қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. Қаҳрамоновнинг зарбаси ноаниқ.

87. Неъмановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

85. Неъманов бирга-бир вазиятда Дориевнинг зарбасини қайтарди.

84. "Динамо"да икки ўзгариш.

81. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

78. Мавлонқулов, сўнгра Жумабоев огоҳлантирилди.

77. Кучеренко Дориевнинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

75. Ҳожимирзаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

71. Жумабоев дарвозасига кириб кетаётган тўпни қайтарди, қолаверса, офсайд қайд этилди.

69. "Сўғдиёна"да икки ўзгариш.

68. Дориев бурчак узатмасидан сўнг Хебай бош билан ноаниқ зарба йўллади.

64. Абдусаломов дарвозага яқин нуқтада аниқ зарба йўллай олмади.

61. "Динамо"да икки ўзгариш.

60. Хебай ҳужумда қўл билан ўйнади.

58. Маҳамаджоновнинг зарбаси ноаниқ.

56. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

55. Митрович олдинга чиқиб, рақиб ҳужумини бартараф этди.

54. Ўрмонжонов хавфли ҳаракат учун огоҳлантирилди.

52. Дориевнинг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

50. "Динамо" дарвозабони тўпни қўлида тушириб юборгач, Дориев бўш рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилгани билдирди.

45+3. Хебай рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо унга узатилган тўпни бўйсундира олмади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

45. "Динамо"да  ўзгариш.

45. Қаҳрамоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

43. Ратиньо жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

41. Дориев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Неъманов тўпни қайтарди.

39. Ратиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

35. Ҳожимирзаев офсайдда қолиб кетди.

33. Қаҳрамоновга нисбатан фол ишлатилди.

32. Мустафоқулов узатмасидан сўнг Иванович бош билан ноаниқ зарба йўллади.

29. ГОЛ! Ҳожимирзаевнинг зарбасини "Сўғдиёна" дарвозабони қайтарди, қайтган тўпни Маҳамаджонов рақиб дарвозасига жойлади!

27. Зарба! Ҳожимирзаев зарба йўллади, аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтарди.

26. Жалолиддиновни тўхтатиб қолган Маҳамаджонов огоҳлантирилди.

24. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмаси ноаниқ.

24. Дориевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

20. Қобиловга нисбатан фол ишлатилди.

19. Жалолиддиновнинг бурчак узатмаси Ўрозов томонидан қайтарилди.

18. Дориевнинг зарбаси Кучеренкога тегиб, майдонни тарк этди.

17. Қодирқуловнинг бурчак узатмаси қайтарилди.

16. Зарба! Ратиньонинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

13. Ҳожимирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

11. Иванович Ҳожимирзаевни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

9. Дориевнинг узатмасидан сўнг Қобилов бош билан зарба йўллади. Неъманов тўпни эгаллади.

8. Қодирқулов огоҳлантирилди.

8. Ратиньо марказда тўпни олдириб, Жалолиддиновга нисбатан фол ишлатди.

6. Жалолиддиновнинг бурчакдан узатмаси Қобиловнинг бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

6. Хебайнинг узатмаси Ўрозовга тегиб, майдонни тарк этди.

4. Ўрмонжоновнинг зарбаси ноаниқ.

3. Ҳожимирзаев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам Иванович қоида бузмаганини таъкидлади.

3. Мустафоқуловнинг узатмасини Неъманов эгаллади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Динамо" оч кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика