UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  1 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  4 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади? Янгиликлар

Суперлига. Ўтиш ўйинида қайси жамоалар беллашади?

Келгуси мавсум чемпионатда жамоалар сони оширилади.

Янги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида иштирокчи жамоалар сони 16 тага оширилади. Маълумот учун, жорий мавсум 14 клуб юқори дивизионда иштирок этмоқда. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашди. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа — "Локомотив" мусобақа билан хайрлашди. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси — "Машъал" ва "Бухоро" Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. 

Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Про лиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади.

Ўтиш ўйинида Про Лигани 3-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" ўз майдонида Суперлигада 13-ўринни эгаллаган "Металлург"ни қабул қилади. 

Про Лига 4-ўрин соҳиби "Шўртан" эса Суперлигада 12-ўринни қўлга киритган "Олимпик" билан баҳс олиб боради. Беллашувлар 4 декабрь, чоршанба куни ўтказилади. Мазкур ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар эса охирги йўлланма учун яна ўз омадини синаб кўради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика