UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  10 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  21 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3

Суперлига клублари янги мавсумда қандай мосламалардан фойдаланиши эълон қилинди Янгиликлар

Суперлига клублари янги мавсумда қандай мосламалардан фойдаланиши эълон қилинди

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган.

Қарор ижроси юзасидан Лига элита клублари билан ишламоқда. 2024 йилги мавсумда Суперлиганинг 9 та клуби CATAPULT билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Қолган 5 та клуб ҳам ўз танловини амалга оширди. 



“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандидан келиб чиқиб, Суперлига клубининг ҳар бир футболчиси расмий ўйин давомида мазкур мосламадан фойдаланади. Ўз навбатида, клуб учрашув якунидан кейин таҳлил натижаларини ЎФА учун тақдим этади. Ассоциация техник бўлими футболчи билан боғлиқ рақамларни умумлаштириб, уларнинг турли йўналишлардаги ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиб боради. Бу эса ўз навбатида турли ёш терма жамоалари учун асқатади.  

Маълумот учун, 2023 йилги мавсумда 8 та жамоа турли кўринишларда мазкур талаб ижросини лозим даражада бажармагани учун жазоланди. 2024 йилги мавсумда ижро янада қатъий бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика