"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр
21 сен 15:26
Янгиликлар


"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр
"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде трансферига жиддий эътибор қаратмоқда.
"Қизил иблислар" уругвайлик футболчи учун "қаймоқранглилар"га 20 ёшли хавбек Кобби Майнуни ва 50 миллион евро миқдоридаги товон пулини беришга тайёр.
Шу билан бирга, "Реал" 27 ёшли Вальверде билан хайрлашишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. "Реал" ярим ҳимоячиси жорий мавсум барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, уругвайликнинг Transfermarkt'даги баҳоси 130 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар