UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1

Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим" Янгиликлар

Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"

"Нефтчи" жамоаси бир неча кун олдин тажрибали футболчи Шохруҳ Гадоев билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи янги жамоасидаги илк фикрлари билан ўртоқлашди. 

"ОКМК билан шартномам якунланди. Клуб янги шартнома таклиф қилмади. Ортда қолган 4 йил эсда қоладиган бўлди дея оламан. Хориждан юз фоизлик таклиф олмадим. Шу боис ўзимизда қолишга қарор қилдим. ОКМК билан тарих ёздик. Энди "Нефтчи" билан янги марраларга эришишни истайман.

"Нефтчи"дан чақирув узоқ куттирмади. Жаъфар Ирисметов ва бош мураббийнинг роли катта бўлди. Янги мавсумда бор имкониятимизни ишга соламиз. Табиийки, совринли ўринлар учун курашамиз. 

Жароҳатлар ортда қолди. Даволаниш жараёнида қийинчиликларга дуч келдим. Нима бўлган бўлса ортда қолди. Худога шукур ҳаммаси изига тушиб кетди",- дейди Шохруҳ Гадоев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика