UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради" Янгиликлар

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"

Шаҳзода Уильям Англияда шанба кундуз куни АПЛ ўйинлари кўрсатилмаслигидан норози.

Британия тахти вориси "Астон Вилла" жамоасига мухлислик қилади.

– Мен учун "Вилла Парк" стадионига бориш унчалик осон эмас, лекин мен имкон қадар кўпроқ ўйинларни – стадионда ёки телевизор орқали кўришни яхши кўраман.  

Мен Чемпионлар Лигасининг барча ўйинларига боришга ҳаракат қилдим, чунки жамоа яхши формада бўлганда бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак.  

Уйдаги энг катта муаммо – баъзан телевизордан [трансляцияни] топишга уриниш, чунки шанба куни соат 15:00 да бизда блэкаут бўлади ва бу жуда жахлни чиқаради.

– Сиз қароқчи трансляциялардан фойдалансангиз бўларди...  

– Ха-ха, бу ҳақда изоҳ бермайман. Мен Villa TV учун пул тўлайман, шу сабаб мен воқеалардан хабардорман.  

Лекин бизнинг мамлакатимизда ҳали ҳам ўз жамоамизнинг Премьер-лигадаги ўйинини кўра олмаслигимиз жуда асабийлаштиради, бироы чет элга борсангиз исталган ўйинни исталган вақтда кўришингиз мумкин" – деди шаҳзода Уильям.  

Шанба куни тушдан кейин, кўпчилик ўйинлар ўтказиладиган пайтда, телевизион трансляцияларни тўхтатиш қоидаси 1960 йилларда жорий қилинган, бу эса мухлисларни қуйи лига ўйинларига боришга ундаш мақсадида амалга оширилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика